Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Жаҳон банки 2022 йилги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

Банк Россия ялпи ички маҳсулоти 11,2 фоизга, Украина ялпи ички маҳсулоти 45,1 фоизга қисқаришини кутмоқда.

Жаҳон банки 2022 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 4,1 фоиздан 3,2 фоизга туширди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дэвид Милпасс маълум қилди.

Милпасснинг сўзларига кўра, ўсиш Украинадаги можаро, Хитойда янги коронавирус чекловлари, энергия, ўғит ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши, шунингдек, фоиз ставкаларининг ошиши эҳтимоли туфайли секинлашади.

Апрель ойининг биринчи ярмида Жаҳон банки Украинадаги можаро фонида Европа ва Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш прогнозини янгилади. Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил охиригача минтақа иқтисодиёти 4,1 фоизга пасайишни кўрсатиши керак.

Банк Россия ялпи ички маҳсулоти 11,2 фоизга, Украина ялпи ички маҳсулоти 45,1 фоизга қисқаришини кутмоқда.

Аввалроқ Жаҳон банки Украинадаги уруш туфайли дунёда қашшоқлик даражаси ортишидан огоҳлантирганди. Россиянинг Украинадаги уруши паст ва ўрта даромадли мамлакатларда қашшоқлик даражасининг ошишига олиб келиши, ўнлаб мамлакатларда қарз инқирозини келтириб чиқариши ва миллионлаб одамларнинг қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, жаҳон миқёсида давлат қарзлари 2022 йил рекорд даражага етиши мумкинлиги маълум қилинди. Дунёдаги барча мамлакатларнинг давлат қарзи ҳажми 2022 йилда 9,5 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 71,6 триллион долларни ташкил этади.