Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7октябр · Чоршанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентда тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида тадбиркорга 2 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаролар — М.М. ва С.Н. «Д..-» МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкидан  2 миллион доллар имтиёзли кредит олиб бериш эвазига кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг доллар устама пули сўраб, шундан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Аввалроқ «Алоқабанк»нинг собиқ ходими фуқаролар номига сохта ҳужжатлар билан кредит расмийлаштиргани аниқланганди.