Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Президент тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинишини айтди. Шунингдек, энди ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди. 

Давлат раҳбарининг айтишича, тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. 

Шунингдек, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган яна бир амалиёт – тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйиш билан боғлиқ.

Мисол учун, ўтган 3 йилда терговчилар томонидан аниқланган зарардан икки баробар кўп мол-мулк хатланган (1,5 триллион сўм).

Энди ҳар бир хатловнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади. 

«Ўйлайманки, шундагина адолат бўлади», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев корхоналарни микро, кичик ва ўрта бизнес тоифаларига ажратиш ташаббусини билдирганди.

Микро бизнес эгалари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.

Шунингдек, давлат раҳбари айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини 2 баравар кам тўлашини маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилиши маълум қилинди.