Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда сўнгги уч ойда 5 та электр станция ишга туширилди

Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаВаттдан ошади.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида 5 та электр станция ишга туширилди. Яна иккита янги станция фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Kommers.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, 2022 йил якунига бориб умумий қуввати 1474 мегаВатт бўлган 6 та иссиқлик электр станция ва битта қуёш фотоэлектр станция ишга тушади.

Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаВаттдан ошади.

Шунингдек, 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 мегаватт бўлган еттита гидроэлектр станция (ГЭС) қурилади ва модернизация қилинади.

Маълумот учун, 2017–2021 йиллар давомида 3547 мегаВатт янги қувватлар яратилди.