Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Криптовалюта бозори тарихидаги энг йирик битим амалга оширилди

Bolt Financial онлайн тўлов компанияси 2014 йилда Сан-Францискоda ташкил этилган.

Молиявий технология компанияси Bolt АҚШнинг Wyre криптовалюта стартапини 1,5 миллиард долларга сотиб олди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбалари хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил охирида криптовалюта компанияларининг қўшилиши ва сотиб олинишининг умумий ҳажми рекорд даражада — 4,9 миллиард долларни ташкил этган. 2022 йилнинг биринчи чорагида Bolt ва Wyre’нинг бирлашувини ҳисобга олмаганда, 1,25 миллиард долларга бундай битимлар тузилган.

Криптовалюта бозори 2021 йил янги инвесторлар оқимини бошдан кечирди, бу эса унинг сезиларли даражада ўсишига имкон берди. CoinMarketCap маълумотларига кўра, криптовалюталарнинг умумий қиймати 2021 йилда 3 триллион доллардан кўпроққа ошган. Айни пайтда бу кўрсаткич қарийб 2,1 триллион долларга тушган.

Bolt Financial онлайн тўлов компанияси 2014 йилда Сан-Францискоda ташкил этилган. Crunchbase маълумотларига кўра, компания 1,3 миллиард доллар тўплаган ва унинг қиймати 11 миллиард долларга тенг.

Wyre бош қароргоҳи Сан-Францискоda жойлашган. Стартап миллий валюталар ва криптовалюталарни банклар ҳамда криптоҳамёнлар ўртасида айирбошлаш ва криптовалюталар билан савдо қилиш хизматларини таклиф этади.