Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

АҚШ май-июль ойларида стратегик захирадан қанча нефть чиқариши маълум бўлди

Техас ва Луизианадаги нефть омборлари 713,5 млн баррелгача нефть етказиб беради.

Фото: «enca.com»

АҚШ май-июль ойларида стратегик захирадан (SPR) 180 миллион баррель нефтни чиқариш режалари доирасида дастлабки икки сотувни эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 миллион баррель май ойида чиқарилиши режалаштирилган. Шунингдек, 70 миллион баррель майдан июлгача сотилади.

Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги 12 апрелгача харидорларнинг аризаларини қабул қилади ва 21 апрелдан кечиктирмай шартномалар тузади. Майдан июлгача сотиш қуйидаги тўртта SPR сайтидан амалга оширилади: Big Hill’дан 20,5 миллион баррелгача, West Hackberry’дан 21,5 миллион баррелгача, Bryan Mound’дан 18 миллион баррелгача, Bayou Choctaw’дан 10 миллион баррелгача.

Техас ва Луизианадаги тўртта туз ғорларида жойлашган нефть омборлари 713,5 миллион баррелгача нефть етказиб беради. 2022 йил март ойи охирида ушбу омборлар 570 миллион баррель нефтга эга эди.

Қайд этиш керакки, Президент Жо Байден 31 март куни АҚШ олти ой ичида SPR’дан кунига 1 миллион баррель нефть чиқаришини эълон қилганди.

Аввалроқ Германия газ таъминоти узилиб қолган тақдирда фавқулодда эрта огоҳлантириш режимини жорий қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Илон Маск АҚШни нефть ва газ қазиб олишни оширишга чақиргани ҳақида хабар берилди.