Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан «Аёллар дафтари»га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда «Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 миллион сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин. Ҳукумат қарори билан «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
  • тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  • уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

  • оилавий тадбиркорлик учун — 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
  • чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
  • боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

Аёлларга 5 миллион сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан «Аёллар дафтари»га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.