Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилаётган 6 та давлат

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошди.

Фото: «znaj.ua»

Ўзбекистонга сўнгги икки ойда 228 та электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 миллион долларга тенг бўлган 228 та электромобиль импорт қилган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон электромобилларни импорт қилган асосий давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Хитой – 216 та;
  2. Ҳонконг — 5 та;
  3. Германия — 3 та;
  4. Эстония — 2 та;
  5. БАА — 1 та;
  6. Қирғизистон — 1 та.

Аввалроқ «Ўзавтосаноат» Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчиси билан келишув имзолагани хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда электромобиль заводи қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.