Telegram мессенжери маъмурияти сохта хабарларга қарши курашиш учун Бразилия Олий сайлов суди (ОСС) билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Бу ҳақда CNN Brasil хабар берди.
Маълумотларга кўра, Telegram ОССнинг сайловлар ҳақидаги ёлғон маълумотларга қарши кураш бўйича давом этаётган дастурига қўшилиш актини имзолаган.
Бразилия Федерал Олий суди 18 март куни мессенжер расмийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун унинг ишини блоклаш ҳақида қарор чиқарганди. 21 март куни компания Бразилия талабларини бажаргани учун суд ўз қарорни бекор қилди.
Қайд этилишича, талаблар орасида Бразилияда расмий вакил тайинланиши, мамлакат Президентининг каналидан тергов сири билан боғлиқ маълумотларга ҳаволаларнинг олиб ташланиши ва бошқа бир қатор кўрсатмалар бор.
Аввалроқ Бразилия Олий суди Telegram’ни блоклаш ҳақидаги қарорни бекор қилганди. Шунингдек, Twitter яна 3 та давлатда ёлғон маълумотлар ҳақида хабар бериш функциясини ёқиши ҳақида хабар берилди.


