Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда UMS ва иккита банк хусусийлаштирилади

Президент қарори қабул қилинди.

«Universal Mobile Systems» МЧЖ ва иккита банк хусусийлаштирилади. Президентнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майга қадар «Universal Mobile Systems» МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар хусусийлаштириш чоралари кўрилади.

Шунингдек,  2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асакабанк»нинг давлат улушлари савдога чиқарилади.

Мазкур бандда белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида таъминлашга тегишли тижорат банкларининг бошқарув раислари шахсан масъул ҳисобланади.