Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Netflix иловаси Россияда App Store ва Google Play’дан олиб ташланди

Компания 6 март куни мамлакатдаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилганди.

Фото: TechCrunch

Американинг Netflix стриминг платформаси иловаси Россияда App Store ва Google Play’дан йўқолиб қолди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳар иккала платформада ҳам «Netflix» калит сўзини қидиришда илова топилмайди. Масалан, Apple Store’да хизмат иловасини қидираётганда, фойдаланувчилар фақат норасмий дастурларни — Netflix News, Netflix Codes ва бошқа стриминг платформаларининг иловаларини кўради.

Таъкидланишича, олдин юклаб олинган дастурлар томошабинлар қурилмаларидан йўқолмаган.

Компания ўз иловасини Россиядаги App Store ва Google Play’дан ўчириб ташлашини расман эълон қилмаган. Шу билан бирга, 6 март куни мамлакатда стриминг ўз фаолиятини тўхтатди — абонентлар фақат маблағлар кейинги ҳисобдан чиқарилгунга қадар каталогдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ Netflix тўртта оригинал рус сериали — Светлана Ходченкова ижросидаги «Анна К.», Юра Борисов ижросидаги «Ўзига хос нарса йўқ» («Ничего особенного»), Дарья Жук режиссёрлигидаги «Зато» криминал триллери ва Александр Петров ижросидаги номи ҳали номаълум бўлган лойиҳани Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми фонида тўхтатиб қўйган эди.

Аввалроқ Netflix 2022 йил 1 миллиард доллар йўқотиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, YouTube Россияда монетизацияни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берилди.