Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошиб кетди

1 АҚШ долларининг расмий курси 241,61 сўмга кўтарилди.

Фото: «РБК»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 241,61 сўмга ошиб, 11 минг 571,99 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 241,61 сўмга кўтарилиб, 11 минг 571,99 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 792,83 сўмга баҳоланиб, 344,14 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 110,56 сўм этиб белгиланиб, 5,41 сўмга кўтарилди.

Инфографика: Kommers.uz

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 март, жума кунидан кучга киради.