Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Bentley 2021 йил рекорд даражада даромад топди

Компания йил давомида 14,6 мингга яқин автомобиль сотди.

Фото: «automotive-business.ru»

Volkswagen Group’га тегишли Буюк Британиянинг Bentley автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2021 йилни рекорд даромад ва фойда билан якунлади. Бу ҳақда гуруҳнинг йиллик молиявий ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Bentley 2021 йил давомида 14,6 мингга яқин автомобиль сотишга муваффақ бўлди, бу 2020 йилга нисбатан 29,2 фоизга кўпдир. Шунингдек, бу кўрсаткич компаниянинг бутун 102 йиллик тарихидаги рекорд бўлди.

Пул кўринишида сотувлар 38,9 фоизга ошиб, 2,8 миллиард еврони ташкил этди. Муваффақиятли сотувлар ва компаниянинг омадли қайта тузилиши Bentley’га 389 миллион евро миқдоридаги рекорд операцион фойдани қайд этишга ёрдам берди.

Аввалроқ Атлантика океанида Volkswagen гуруҳига тегишли 4 мингга яқин автомобилни олиб кетаётган Felicity Ace юк кемасида катта ёнғин чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Rolls-Royce ва Bentley сотуви глобал чип танқислиги даврида рекорд даражага етгани ҳақида хабар берилди.