Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Товарларимнинг ҳаммасини бувим сотиб олган». Бобур Акилхонов 8 ёшида бошлаган илк бизнеси ҳақида гапириб берди

Тадбиркорнинг таъкидлашича, биринчи марта пул топишни бошлаган пайтлари у саккиз ёшда бўлган.

Кадр: YouTube

Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Даллас шаҳрида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик тадбиркор Бобур Акилхонов «Ўзбекистонликлар» фильмида ўзининг илк бизнеси ҳақида сўзлаб берди. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, биринчи марта пул топишни бошлаган пайтлари у саккиз ёшда бўлган.

«Ракат маҳалласида ‘Аския’ бозорида савдо қилардим. Товарларни ‘Ипподром’дан олардим. Масалан, ‘банка’лар учун қопқоқлар сотардим. Бозордаги паттачилар бизни ҳайдашарди. Отам ‘ишлагин, ўзинг пул топгин’, дерди. Бувим эса ‘сен шундай одамларнинг фарзандисан, маҳалла нима дейди, ишламагин’, дерди», — дейди Акилхонов.

Шунингдек, тадбиркор бувиси билан содир бўлган воқеани эсга олди.

«Бир кун шундай воқеа бўлган: ‘Аския’да туриб, товар сотаётганимда ҳайдовчимиз келиб, ‘Бобур, нарсаларингни йиғиштир, бувинг кутиб турибди’, деган. Мен эса ҳеч қаёққа кетмаслигимни айтганман. Шундан сўнг бувим ёнимга келиб, ‘ҳамма нарсангни сотиб олсам кетасанми’, деган. Шундагина — барча маҳсулотимни сотиб олиб, пулини берганидан сўнг кетишга рози бўлганман», — дейди у.

Аввалроқ Шоҳруҳ Қаюмов ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақида фикр билдирганди.