Тошкентдан Россиянинг Қозон ва Новосибирск шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Қозон–Тошкент ва Тошкент–Новосибирск–Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Тошкент–Қозон–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 2022 йилнинг 13, 16, 20 ва 23 март кунлари, Тошкент–Новосибирск–Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 15 ва 22 март кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни компаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Тошкентдан Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилиши хабар қилинганди.


