Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда калава ип экспорти камайди. Энг катта харидор — Туркия

Калава ип экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 43,5 минг тонна калава ип экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон январда 29 та хорижий давлатларга қиймати қарийб 146,6 миллион долларига тенг калава ип сотган.

Калава ип экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг тоннага камайган.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп калава ип экспорт қилган давлатлар:

  • Туркия — 55 миллион доллар;
  • Хитой — 43,7 миллион доллар;
  • Россия — 29,7 миллион доллар;
  • Польша — 4,8 миллион доллар; 
  • Эрон — 2,4 миллион доллар;
  • Беларусь —1,7 миллион доллар;
  • Покистон — 1,6 миллион доллар;
  • Миср — 1,6 миллион доллар;
  • Германия — 1,3 миллион доллар; 
  • Украина — 1,1 миллион доллар;
  • Арманистон — 569,2 минг доллар;
  • Канада — 519,2 минг доллар;
  • Португалия — 462,1 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига субсидия ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.