Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

Қўшимча рейслар 9–14 март кунларига белгиланган.

Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Тошкентдан Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Москва–Тошкент ва Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Тошкент–Москва–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни компаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкентдан Россиянинг Новосибирск шаҳрига қўшимча авиақатновлар амалга оширилиши хабар қилинганди.