Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Шавкат Мирзиёев тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалаларига алоҳида тўхталди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раислигида 7 март куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Президент матубот хизмати

Давлат раҳбари ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш масалалаларига алоҳида тўхталди.

Жорий йилнинг икки ойида инфляция даражаси 1,38 фоизни ташкил этгани, бу 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (1,7 фоиз) пастлиги қайд этилди.

Айни пайтда глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, мутасадди идоралар ва ҳудудлар раҳбарларига ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш лозимлиги таъкидланди.

Фото: Президент матубот хизмати

Президент томорқа хўжаликларини ривожлантириш ва уларда ички бозорда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун аҳолига қўшимча 80 минг гектар ер майдонлари ажратиш борасидаги ишларга танқидий баҳо берди.

Шунингдек, мева-сабзавотчилик учун ажратилган 2 триллион сўм давлат маблағларининг натижадорлигини ошириш, уларни ўзлаштиришни тезлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат бозорига маҳсулотларни узлуксиз етказиш, бунинг учун зарур захираларни шакллантириш вазифаси қўйилди.