Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Adidas Россия футбол иттифоқи билан шартномани музлатиб қўйди

Ташкилот билан тузилган шартнома 2026 йилгача амалда эди.

Фото: «deccanherald.com»

Adidas спорт бренди Россия футбол иттифоқи (РФУ) билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда AFP хабар берди.

«Adidas РФУ билан ҳамкорликни дарҳол тўхтатмоқда», — деди Adidas вакили.

Қайд этилишича, компания Россия футбол иттифоқининг расмий техник ҳамкори сифатида иш олиб борган ва 2008 йилдан буён барча жамоаларни форма билан таъминлаб келмоқда. 2021 йилда шартнома 2026 йилгача узайтирилганди.

Аввалроқ Сочида бўлиб ўтиши керак бўлган «Формула-1» пойгаси бўйича жаҳон чемпионатининг Россия босқичи бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Польша россиялик сармоядорлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани хабар қилинди.