Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Акмал Пайзиев Express Dookon бизнеси катта зарар туфайли ёпилишини маълум қилди

Express Dookon жамоаси билан бошқа лойиҳада тажриба ўтказилади.

Фото: Instagram / @akmalpaiziyev

Express Dookon хизмати 1 март куни соат 22:00 да ёпилади. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Акмал Пайзиев маълум қилди.

Лойиҳа бир йил аввал бошланган. Express Dookon  маҳсулотларни 3 километр радиусдаги омборалрдан етказиб берган. Хизмат асосан шаҳар марказида кўрсатилган.

Фото: Instagram / @akmalpaiziyev

Тадбиркорнинг қайд этишича, февраль ойининг ўзида лойиҳа 190 миллион сўм зарар кўрган. Ҳатто, зарар 300 миллионга етган ойлар бўлган.

«Бозоримиз ҳали бундай маҳсулотларга тайёр эмаслигини англадик. Эҳтимол, лойиҳани бироздан кейин жонлантирармиз», — деб ёзади тадбиркор.

Қайд этилишича, Express Dookon жамоаси билан бошқа лойиҳада тажриба ўтказилади.