Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Миллиардер Абрамович «Челси»ни сотиб юбориши мумкин

Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда тахминан 190 миллион долларга сотиб олганд

Фото: Александр Хассенштейн / Bloomberg

Спорт сармоядорлари ва инвестиция компаниялари, шу жумладан АҚШ компаниялари ҳозирда россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли бўлган Англиянинг «Челси» футбол клубини сотиб олиш бўйича потенциал таклифлар тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларининг махлум қилишича, инвесторлар расмий жараённи бошлашдан олдин Британия расмийларидан ҳозирги вазият бўйича аниқроқ маълумот кутмоқда.

«Аммо таклифлардан бири аллақачон ‘Челси’га юборилган», — деди Bloomberg манбаларидан бири. 

«Челси» матбуот котиби ҳамда Абрамовичнинг матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортди.

Эҳтимолий таклифлар тафсилотлари, жумладан, потенциал миқдор тақдим этмайган. Аммо келишув Европа футболидаги энг йирикларидан бирига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда тахминан 190 миллион долларга сотиб олганди. 2021 йил Американинг Forbes журнали «Челси»нинг қийматини 3,2 миллиард долларга баҳолаб, клубни энг қиммат футбол жамоалари рўйхатида еттинчи ўринга қўйди.

Аввалроқ Буюк Британия парламентининг Жамоатлар палатаси депутати Крис Брайант россиялик миллиардер Роман Абрамовични Англиянинг «Челси» футбол клуби эгалигидан маҳрум этишга чақирганди.