Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Польша Россия авиакомпаниялари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпади

Чехия ва Польша транспорт вазирлари яқин алоқада бўлиб, биргаликда чекловлар жорий қилмоқчи.

Фото: «vesti.ua»

Польша ўз ҳаво ҳудудини Россия авиакомпаниялари учун ёпади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот котиби Петр Мюллер маълум қилди.

Унга кўра, тақиқ 26 февраль ярим тундан бошлаб кучга киради. Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Вазирлар Кенгашига Россия учун ҳаво ҳудудининг ёпилишига олиб келадиган қарорини тайёрлашни буюрган.

Бундан ташқари, Чехия ҳукумати ҳам Россиянинг айрим авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудидан фойдаланишга чекловлар тайёрламоқда, дея хабар берди Чехиянинг DenikN нашри бош вазир Петр Фиалага таяниб.

«Аммо биз бу чекловни бошқа ҳеч бир давлат қўлламаса ҳам, киритишга тайёрмиз», — деди Фиала.

Унинг сўзларига кўра, Чехия ва Польша транспорт вазирлари яқин алоқада бўлиб, биргаликда чекловлар жорий қилмоқчи.

Аввалроқ Чехия россияликларга янги визалар ва яшаш учун рухсатномалар беришни тўхтатганини эълон қилганди.