Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Дастлаб Британия, энди Эстония ва Латвия. Қайси давлатлар Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди?

Чекловлар Шарқий Европада бораётган ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ.

Фото: «Аэрофлот»

Британия ортидан Эстония ва Латвия ҳам Россия авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилди. Бунга қадар Польша, Чехия ва Болгария ушбу чекловни жорий қилганди.

«Эстония Польша ташаббусига қўшилади ва барча рус авиакомпанияларига бизнинг ҳаво ҳудудимиздан фойдаланишни тақиқлайди», дейди Иқтисодиёт ва инфратузилма вазири Таави Аас.

Фото: 🟥Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпган давлатлар/ харита: BBC

Таъкидланишича, Эстония ҳаво ҳудудини Россия авиакомпаниялари учун ёпиш режалаштирилган қарор тайёрланмоқда.

Бунга қадар Латвия Европа Иттифоқи билан Россия авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилганди. Болгария эса ҳаво ҳудудини барча рус самолётлари учун ёпишга қарор қилган.

Польша ва Чехия ҳам 26 февралдан Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилди.

24 февраль куни Британия Россиянинг «Аэрофлот» миллий авиакомпаниясини санкциялар пакетига киритиб, компания самолётларининг Британия ҳаво ҳудуди учишини тақиқлаганди. Бунга жавобан Россия Британиянинг барча самолётларини ўз ҳаво ҳудудига, жумладан, транзит орқали ҳам киритишни тақиқлади.