Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Россиянинг Иркутск шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар душанба кунлари амалга оширилади.

Фото: Иркутск аэропорти

2022 йил 7 мартдан бошлаб йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Uzbekistan Airways АЖ душанба кунлари Тошкент–Иркутск–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

  • Тошкентдан учиш: соат 05:25 (Тошкент вақти билан)
  • Иркутскка етиб бориш: соат 12:45 (Иркутск вақти билан)
  • Иркутскдан учиш: соат 14:45 (Иркутск вақти билан)
  • Тошкентга етиб келиш: соат 16:35 (Тошкент вақти билан)

Маълум қилинишича, Тошкент–Иркутск йўналишида авиачипта 2 миллион 66 минг 187 сўмдан, Тошкент–Иркутск–Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 3 миллион 689 минг 207 сўмдан бошланади. Нархлар 25 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Киевга парвозларни бекор қилгани хабар қилинганди.