Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Telegram фаолиятида глобал узилиш кузатилди

Фойдаланувчиларнинг 26 фоизи хабарларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берди.

Фото: РИА Новости

Telegram мессенжерининг бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилари унинг ишидаги носозликлар ҳақида хабар бермоқда. Downdetector кўрсаткичлари ушбу носозликни тасдиқлаган.

Маълумот учун, шу вақтга қадар 400га яқин шикоят қайд этилган. Узилиш Россия, Украина, Беларусь, Ўзбекистон, Польша ва бошқа бир қатор мамлакатларда кузатилган.

Скрин: Downdetector

Шикоятларнинг 40 фоизи серверга уланиш билан боғлиқ, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 34 фоизи илова билан боғлиқ муаммолар, яна 26 фоизи хабарларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берган.