Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россияга учган самолёт Наманган аэропортига мажбурий қайтмоқда

Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилган.

Фото: Uzbekistan Airways

Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан 2022 йил 24 февраль куни Наманган–Краснодар йўналиши бўйича учган HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.

Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

«Uzbekistan Airways АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади», дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, айни вақтда Россия Донбассда ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. Ростов эса Донбасс билан чегарадош ҳисобланади.