Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Молия

Россияда Донбассдан келган қочқинларга 10 минг рублдан тақатиш бошланди

Владимир Путин мамлакат ҳудудига келган қочқинларнинг ҳар бирига 10 минг рублдан тўлаш бўйича топшириқ берди.

Фото: Reuters

Россияда Донецк ва Луганскдан келган қочқинларнинг ҳар бирига 10 минг рублдан тўловлар берила бошланди. Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Александр Чуприян маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Ростов вилояти ҳукуматдан ҳар бир қочқинга 10 минг рублдан тўлаш учун 5 миллиард рубль олган.

«Биз аллақачон бу маблағларни ўзлаштиришни бошладик. Ишни шундай ташкил қиламизки, яқин орада келган одамлар бу пулни олишлари мумкин бўлади», — деди у журналистларга.

Маълумот учун, 18 февраль куни Луганск ва Донецк раҳбарлари Леонид Пасечник ва Денис Пушилин ҳарбий ҳаракатлар хавфи кучайиши муносабати билан ҳудудлар аҳолиси Россия ҳудудига, хусусан Ростов вилоятига эвакуация қилиниши ҳақида хабар берди.

Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ҳудудига келган қочқинларнинг ҳар бирига 10 минг рублдан тўлаш бўйича топшириқ берди.