Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Хитойда талабаларга бизнес қилиш учун 80 минг доллардан кредит берилади

Тижорат ўхшамаган тақдирда давлат қарзнинг 80 фоизини қайтаради.

Фото: Reuters

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги коллеж битирувчилари ўз бизнесларини бошлаш учун 500 минг юань (78,9 минг доллар)гача қарз олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, агар битирувчи талабанинг тижорати муваффақиятсизликка юз тутса, ҳукумат кредитнинг 80 фоизини қайтаришга ёрдам беради.

Хабарга кўра, Хитойнинг юқори иқтисодий режалаштирувчиси томонидан тайёрланган ушбу тадбир лойиҳаси ҳукумат иқтисодий ўсишнинг секинлашиши фонида миллионлаб битирувчиларни иш билан таъминлаш истиқболидан ташвишланаётганидан далолат беради.

Соҳилдаги ишлаб чиқариш маркази бўлган Чжэцзян провинциясига 2025 йилгача даромадлар тенгсизлигини камайтириш бўйича тажриба сиёсатини амалга ошириш вазифаси юкланган.

Кредит суммаси 100 минг юань (15,7 минг доллар)дан ошмаган тақдирда битирувчиларнинг бизнеси муваффақиятсизликка учраса, ҳукумат кредитнинг 80 фоизини ёки ҳатто 100 фоизини қоплайди.
Бундан ташқари, агар битирувчилар ишлаш учун Чжэцзянда қолса, яшаш учун нафақа ва 20 мингдан 400 минг юангача бўлган уй-жой субсидияларини олиши мумкин бўлади.

Бунга қадар Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ҳукумат бу йил мамлакат бўйлаб рекорд даражадаги 10,7 миллионга етиши тахмин қилинаётган битирувчиларни ишга оладиган кичик компаниялар учун имтиёзлар ишлаб чиқишини айтганди.