Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Швециянинг PriceRunner компанияси Google’дан 2,1 млрд евро талаб қилди

PriceRunner корпорацияни қидирув натижаларини манипуляция қилишда айбламоқда.

Фото: AFP

Швециянинг PriceRunner нархларни таққослаш хизмати 7 февраль куни Google компаниясига қарши даъво аризаси берганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, PriceRunner корпорацияни қидирув натижаларини манипуляция қилишда айблаб, ундан 2,1 миллиард евро товон талаб қилмоқда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойида Европа умумий юрисдикция суди Google’нинг апелляциясини рад этиб, 2017 йилда Европа комиссиясининг корпорацияни 2,4 миллиард евро миқдорида жаримага тортиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган эди. Гап Google махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда рақобатчиларига зарар келтириб, нархларини таққослаш бўйича ўзининг хизматига устунлик тақдим этгани ҳақида борган.

Аввалроқ Google Ҳиндистон компаниясига 1 млрд доллар сармоя киритиши хабар қилинганди.