Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Тадбиркорлар ва давлат органлари орасида низолар кўпаймоқда» — адлия вазири

Шунингдек, Русланбек Давлетов ҳар минг тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони 2,5 баравар кўпайганини маълум қилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда ҳар минг нафар тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони 2,5 баравар кўпайган, шунингдек, тадбиркорлар ва давлат органлари орасида низолар кўпаймоқда . Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчиликка ҳисоботида маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони ортиши — «эскича тизим».

«Ҳар минг нафар тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони 2,5 баравар кўпайган. Бу — эскича тизим. Аудит тизимига ўтганмиз, коммерал назоратга ўтяпмиз. Лекин барибир бу тафтишлар бизда автоматик шаклланади», — дейди у.

Давлетовнинг сўзларига кўра, судларда тадбиркорлар иштирокида кўриб чиқилаётган низолар сони 50 фоизга ошган.

«Бу яхши сигнал эмас. Тадбиркорлар ва давлат органлари орасида низо кўпаймоқда. Ким [тадбиркор] судга борса, асосий тизим яхши ишламаётганидан далолат беради», — дейди у. 

Шунингдек, Русланбек Давлетовнинг айтишича, давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар ошган.