Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7ноябр · Шанба
USD 11 987,16 ▲ +13,68 EUR 13 393,25 ▼ −43,39 RUB 146,29 ▼ −0,30 GBP 16 060,40 ▼ −52,31
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 10,14 сўмга ошди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10,14 сўмга кўтарилиб, 10 минг 835,21 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 10,14 сўмга ошиб, 10 минг 835,21 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 227,53 сўмга баҳоланиб, 1,70 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 141,48 сўм этиб белгиланиб, 0,33 сўмга кўтарилди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 4 февраль, жума кунидан кучга киради.