Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йил энг кўп цемент импорт қилган давлатлар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, 2021 йилда хориждан Ўзбекистонга қиймати 128,3 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич 2020 йил билан солиштирилганда 206 минг тоннага кўп.
2021 йилда Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон — 1,1 миллион тонна;
- Тожикистон — 816 минг тонна;
- Қирғизистон — 671 минг тонна;
- Эрон — 58,1 минг тонна;
- Туркманистон — 36,3 минг тонна;
- Россия — 502 тонна.
Аввалроқ иқтисодчи Отабек Бакиров 25 январдаги электр узилиши сабабли цемент заводлари ва қатор корхоналар жиддий оқибатларни бошдан кечиришини прогноз қилганди.


