Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13сентябр · Якшанба
USD 11 783,47 ▼ −14,45 EUR 13 688,86 ▼ −51,00 RUB 139,70 ▲ +1,70 GBP 15 941,86 ▼ −57,30
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳрида сотилмоқда.

Фото: «topkin.ru»

Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (24 800 сўм), энг арзон ош Наманган вилоятида (15 минг сўм) сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил январь ойи, бир порция учун)

  • Қорақалпоғистон — 15 700 сўм;    
  • Андижон вилояти — 18 400 сўм; 
  • Бухоро вилояти — 21 300 сўм;
  • Жиззах вилояти —19 минг сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;
  • Навоий вилояти — 15 300 сўм;
  • Наманган вилояти — 15 минг сўм;
  • Самарқанд вилояти — 20 300 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 19 600 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 16 700 сўм;
  • Тошкент вилояти — 20 500 сўм;
  • Фарғона вилояти — 17 минг сўм;
  • Хоразм вилояти — 19 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 24 800 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда инфляция январь ойида йиллик 9,8 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.