Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда 1 февралдан тадбиркорлар учун қандай енгилликлар кучга киради?

Тўқимачилик, тикув-трикотаж корхоналарига субсидия ва кредитлар ажратилади.

Фото: «dominanta-law.com»

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 2022 йил 1 февралдан тадбиркорлар учун қандай ўзгаришлар кучга кириши ҳақида ахборот эълон қилди.

Маълум қилинишича, 1 февралдан тўқимачилик, тикув-трикотаж корхоналарига субсидия ва кредитлар ажратилади. Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иноотлари ижара тўлови харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 январга қадар балиқ етиштириш соҳасида айрим солиқ имтиёзлари берилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75 фоизи Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилгани хабар қилинганди. Шунингдек, уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида хабар берилди.