Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йил 6,1 фоизга ошди

Ўзбекистонда 2021 йил 70,1 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Фото: «xakep.ru»

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йил 6,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, республикада 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган.

Аввалроқ дунё бўйича 2021 йил электр энергиясига бўлган талаб рекорд даражада ошгани ҳақида хабар берилганди. 2021 йили дунёда электр энергиясига бўлган талаб 6 фоизга ошди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолади.