Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Йиллик кўрсаткич: Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш 43 минг донага камайди

Мамлакатда ишлаб чиқарилган автобуслар сони миндан ошди.

Фото: GM Uzbekistan

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда 236 минг 667 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилги кўрсаткич — 280 минг 080 донага қараганда 43 минг 413 тага камдир.

2021 йилда айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • енгил автомобиль – 236 минг 667 дона;
  • автобус – 1003 дона;
  • юк автомобиллари – 3979 дона;
  • трактор – 213 дона;
  • автомобил двигателлари – 160 минг 400 дона;
  • автомобил бензини – 1,1 миллион тонна;
  • кўмир – 5,1 миллион тонна;
  • нефт – 774 минг тонна;
  • газ конденцати – 1,3 миллион тонна.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп Cobalt автомобили (71 минг 082 дона) ишлаб чиқарилди.

Аввалроқ UzAuto Motors автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариши хабар қилинганди.