Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13сентябр · Якшанба
USD 11 783,47 ▼ −14,45 EUR 13 688,86 ▼ −51,00 RUB 139,70 ▲ +1,70 GBP 15 941,86 ▼ −57,30
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинди

Экспорт ҳажми 16,6 млрд долларни ташкил этди.

Фото: Myseldon

Ўзбекистоннинг 2021 йил январь-декабрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 16,6 миллиард долларни ташкил этиб, унда юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:

  • саноат маҳсулотлари — 4,3 миллиард доллар;
  • хизматлар — 2,5 миллиард доллар;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,4 миллиард доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 1,1 миллиард доллар;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 890 миллион доллар;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 785 миллион доллар;
  • машина ва асбоб-ускуналар — 694 миллион доллар;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 514 миллион доллар.

Шунингдек, импорт ҳажми 25,5 миллиард долларга етиб, унда юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:

  • машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 8,3 миллиард доллар;
  • саноат маҳсулотлари — 4,7 миллиард доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 3,6 миллиард доллар;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,5 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,7 миллиард доллар;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 1,4 миллиард доллар;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 1,5 миллиард доллар;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 1,2 миллиард доллар.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий кўрсаткичлари маълум бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга давлатлар ҳақида хабар берилди.