Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

TikTok пулли обуна функциясини синовдан ўтказа бошлади

Фойдаланувчилар ижодкорларга виртуал совғалар юбориши мумкин.

Фото: «life.ru»

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok ижодкорларга ўз контенти учун обуна тўловини ундириш имконини берувчи янги хизматни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Information ижтимоий тармоқ вакилига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, тармоқ вакили бошқа тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган. Ҳозирда TikTok’да фойдаланувчилар ижодкорларга виртуал совғалар юбориши мумкин. Ижодкорлар эса уларни ҳақиқий пулга айлантира олади.

Аввалроқ Instagram пулли обуна функциясини синовдан ўтказа бошлагани хабар қилинганди. Ижтимоий тармоқ камида 2023 йилгача бу хусусият учун ижодкорлардан ҳақ олмайди.