Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. 2021 йил Ўзбекистон экспортида энг кўп улушга эга бўлган 10 та давлат

Хитой, Россия ва Туркия илк учликни ташкил қилган.

Фото: «uezdny-gorod.ru»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йил республика экспортидаги топ-10 давлатлар ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Хитой — 2,5 миллиард доллар;
  2. Россия — 2,1 миллиард доллар;
  3. Туркия — 1,7 миллиард доллар;
  4. Қозоғистон — 1,2 миллиард доллар;
  5. Қирғизистон — 791 миллион доллар;
  6. Афғонистон — 649,4 миллион доллар;
  7. Тожикистон — 501 миллион доллар;
  8. Украина — 232 миллион доллар;
  9. Канада — 200 миллион доллар;
  10. Туркманистон — 191,3 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент ҳузуридаги йиғилишда ЖСТга аъзо бўлиш, инвестиция ва экспорт масалалари кўриб чиқилгани хабар қилинди.