Ўзбекистонда 2021 йилда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагилардир:
- Cobalt — 71 минг 082 дона;
- Lacetti-Gentra — 51 минг 061 дона;
- Nexia T-250 — 31 минг 466 дона;
- Damas — 55 минг 068 дона;
- Labo — 17 минг 308 дона;
- Spark — 9915 дона.
Аввалроқ UzAuto Motors автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариши хабар қилинганди. Шунингдек, UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилиши ҳақида хабар берилди.


