Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Францияда инфляция 13 йил ичидаги максимал даражада сақланиб қолди

Инфляция даражаси 2020 йилга нисбатан 3,4 фоизга ўсди.

Фото: Daily Sabah

Францияда инфляция декабрь ойида 13 йил ичидаги максимал даражада сақланиб қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» INSEE Миллий статистика бошқармасининг якуний маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Францияда Европа Иттифоқи стандартларига мослаштирилган истеъмол нархлари 2021 йилнинг декабрь ойида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга ўсган. Ушбу кўрсаткич сўнгги 13 йилдаги энг тез суръатдир.

Таъкидланишича, инфляция даражаси ноябрь ойидаги кўрсаткичга мос келган.

Шунингдек, инфляция ўсиш динамикаси дастлабки маълумотлар билан ҳам, мутахассисларнинг консенсус прогнози билан ҳам тўғри келади.

Аввалроқ АҚШда инфляция рекорд даражага етгани хабар қилинганди.