Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкент вилоятида 150 млн долларлик ИЭС ишга тушди

ИЭС йилига 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган, қуввати 240 мегавольт бўлган буғ-газ электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Маълумот учун, умумий қиймати 150 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилган.

Мазкур электр станция Aksa Enerji компанияси томонидан Ўзбекистонда ишга туширилган иккинчи ИЭС хисобланиб, биринчиси жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида (қуввати 270 МВт) ишга туширилган эди.