Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда 300 минг долларлик лойиҳани амалга оширади

Саудиялик тадбиркор Муҳаммад Синди Ўзбекистонда 300 минг долларлик лойиҳани амалга оширади. Ушбу маблағлар асосида Навоий вилояти Конимех тумани Зафаробод қўрғонида жами 60 та хонадондан иборат битта беш қаватли  турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган

Фото: Дунё

Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида мамлакатимиз Бош консулхонасининг саъй-ҳаракатлари билан Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор – Муҳаммад Синди ва Навоий вилоятидаги «Tudakul Garden Park» МЧЖ раҳбари Фарҳод Сирожов ўртасида музокаралар ташкил этилди, Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес қулайликлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, Муҳаммад Синди Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолар экан, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва қурилиш соҳаларига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди.

Ўтказилган музокаралар натижаси ўлароқ, томонлар ўртасида 300 минг долларлик «Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш тўғрисида келишув битими» имзоланди.

Ушбу сармоя шартномасига мувофиқ, Саудиянинг 300 минг долларлик инвестицияси асосида Навоий вилояти Конимех тумани Зафаробод қўрғонида жами 60 та хонадондан иборат битта беш қаватли  турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги пайтда қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳам инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.