Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда доллар курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 8,13 сўмга тушди.

Фото: «politeka.net»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8,13 сўмга пасайиб, 10 852,04 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 8,13 сўмга тушиб, 10 852,04 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 449,46 сўмга баҳоланиб, 103,62 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 145,45 сўм этиб белгиланиб, 0,45 сўмга пасайди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 14 январь, жума кунидан кучга киради.