Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик миллионер шифохонада вафот этди

Роберт Дерст қиз ўртоғини ўлдирганини тасодифан тан олиб қўйгач қамалган.

Фото: AP

Миллионер Роберт Дерст АҚШнинг Калифорния штатида вафот этди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Роберт Дерст қиз дўсти Сьюзан Берманни ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган қамоқхонадан шифохонага олиб кетилган ва ўша ерда вафот этган.

Хабарга кўра, миллионер Дерст қизни ўлдирганини ўзи ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг суратга олиш вақтида тасодифан тан олиб қўйган.

Миллионернинг адвокати Чип Льюиснинг айтишича, Дерст Калифорниянинг Стоктон шаҳридаги умумий шифохонага текширув учун олиб келинган. Бу ерда унинг юраги тўхтаб қолган, беморни реанимация қилишнинг иложи бўлмаган.

2021 йилнинг кузида қамоқхонага келганидан кўп ўтмай, Дерстга COVID-19 ташхиси қўйилган ва шифокорлар уни вақтинча сунъий вентиляциясига ўтказган. Адвокатининг айтишича, коронавирус Дерстнинг соғлиғидаги кўплаб сурункали муаммоларни кучайтирган. Миллионер 78 ёшда эди.

2020 йилда Американинг энг бой оилалари рейтингида Forbes Дерстларнинг молиявий ҳолатини 8,2 миллиард долларга баҳолаганди. Бу сумма 33 кишига тўғри келади, бироқ уларнинг орасида Роберт Дерст йўқ. Чунки у 65 миллион долларлик келишув билан оила сафидан чиққан.

Аввалроқ россиялик миллиардер тартибсизликлар пайти Қозоғистонда қолиб кетгани хабар қилинганди.