Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли бизнес кўрган зарар қанчага етгани маълум бўлди

Мамлакатнинг 11 вилоятида 1,6 мингдан ортиқ жабрланган тадбиркорлик субъектлари аниқланди.

Фото: «tengrinews.kz»

Қозоғистондаги тартибсизликлар натижасида бизнесга етказилган зарар миқдори қарийб 103,7 миллиард тенгени (жорий курс бўйича 240 миллион доллардан ортиқ) ташкил этди. Бу ҳақда Тадбиркорлар миллий палатаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Оқтўбе ва Манғистау вилоятлари тадбиркорлари талончилардан кўрган зарарлари ҳақида хабар бера бошлаган. Таъкидланишича, Қозоғистоннинг 11 вилоятида 1,6 мингдан ортиқ жабрланган тадбиркорлик субъектлари аниқланган.

«1885 та объектда жойлашган 1615 та жабрланган тадбиркорлик субъектлари аниқланди, шундан Олмаотада — 1771 та объектда жойлашган 1506 та субъект. Энг кўп зарар кўрган тармоқлар: савдо — 1482 та, умумий овқатланиш — 44 та, молия сектори — 61 та, логистика — 23 ва оммавий ахборот воситалари — 5 та объект», — дея қўшимча қилинган Миллий палатада.

Аввалроқ Тўқаев Қозоғистонда «халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди. Шунингдек, Қозоғистонда вазир ва депутатлар маоши беш йилгача оширилмаслиги ҳақида хабар берилди.