Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистондаги ҳудудларда 200 та янги саноат зонаси ташкил этилади

Инфратузилма учун бюджетдан 1,5 трлн сўм ажратилади.

Фото: «ya62.ru»

Ўзбекистон бўйлаб 200 та янги саноат зоналари ташкил этилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, саноат зоналарининг ҳар бирига камида 15 та корхона жойлаштирилади.

Шунингдек, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун 2022 йилда 1,5 триллион сўм ажратилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил 30 та бозор ва савдо комплекслари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.