Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13сентябр · Якшанба
USD 11 783,47 ▼ −14,45 EUR 13 688,86 ▼ −51,00 RUB 139,70 ▲ +1,70 GBP 15 941,86 ▼ −57,30
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда «Ўрта муддатли даромадлар стратегияси» ишлаб чиқилади

Ҳудудий ҳокимликларнинг ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги вазифалари белгиланади.

Фото: «shkolazhizni.ru»

Ўзбекистонда «Ўрта муддатли даромадлар стратегияси» ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, Халқаро молия институтларининг тавсияларини назарда тутган ҳолда «Ўрта муддатли даромадлар стратегияси» ишлаб чиқилади. 

Стратегия лойиҳаси 2022 йил 1 сентябрга қадар 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга киритилади.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилади ва ички бозорда интервенция қилиш ҳажмлари кўрсаткичлари аниқ белгиланади.

Ҳудудий ҳокимликларнинг ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги вазифалари белгиланади.