Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 2022 йил 30 та бозор ва савдо комплекслари ташкил этилади

Қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталари кўпайтирилади.

Фото: «yandex.net»

Республика ҳудудларида 2022 йилда 30 та бозор ва савдо комплекслари, 13 та йирик ва 1000 та кичик йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • ҳар бир ҳудудда бозор ва йирик улгуржи-савдо марказлари, магистрал ва халқаро йўллар ёқасида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудудларнинг мастер планларига киритиш;
  • танланган ер майдонларини лойиҳа концепцияларини шакллантирган ҳолда онлайн аукцион савдоларига чиқариш;
  • қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш.

Аввалроқ «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши ҳақида турли томон фикрлари акс этган хабарлар берилганди.