Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик режа қилинди

Ўзбекистонда 2022 йил консолидациялашган бюджет тақчиллиги 25,5 триллион сўм прогноз қилинмоқда.

Фото: «monetnik.ru»

збекистонда давлат бюджети тақчиллигини қисқартириб, 2023 йилдан ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, бюджет харажатларини шакллантиришда самарадорликни баҳолаш индикаторларини назарда тутувчи дастурий бюджетлаштириш тизимига ўтиш кўзда тутилган.

Шунга кўра, 2022 йилда давлат бюджети лойиҳасида 40 та вазирлик ва идоранинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларининг мақсадли индикаторлари тасдиқланади.

Вазирлик ва идоралар 2022 йил 1 апрелдан бошлаб бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб борради.

 Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил консолидациялашган бюджет тақчиллиги 25,5 триллион сўм (ЯИМга нисбатан 3 фоиз) миқдорида прогноз қилинмоқда.